NUR
2 Солномалар 27
1Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.
2Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Аммо отасидан фарқли равишда Эгамизнинг Маъбадида тутатқи тутатмади. Халқ эса ҳамон бузуқ одатларини давом эттирарди.
3Йўтом Эгамиз уйининг ҳовлисида Юқори Дарвозани қурди ва Офел тепалигидаги девор устида катта ишларни олиб борди.