NUR

2 Солномалар 21

1Ёҳушафат оламдан ўтди. У ҳам Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди, унинг ўрнига ўғли Ёҳурам шоҳ бўлди.

2Ёҳурамнинг Озариё, Ёхиёл, Закариё, Озариёҳу, Микойил, Шафатиё деган укалари бор эди. Буларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Ёҳушафатнинг ўғиллари эди.

3Отаси уларга кўп миқдорда олтину кумуш ва қимматбаҳо ашёлар билан бирга Яҳудо юртидаги мустаҳкам шаҳарларни ҳадя этган эди. Ёҳурамни эса тўнғич ўғил бўлгани учун тахт вориси қилган эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →