NUR

2 Солномалар 2

1Сулаймон Эгамизга атаб Маъбад ва ўзи учун шоҳона сарой бунёд этишга қарор қилди.

2Сулаймон 70.000 юк ташувчини, қирларда тош кесадиган 80.000 сангтарошни ва булар устидан назоратчи қилиб 3.600 кишини ёллади.

3Сулаймон Тир шоҳи Хирамга шу хабарни жўнатди: “Бир вақтлар сиз отам Довудга саройини қуриш учун садр ёғочларини жўнатганингиз каби менга ҳам садр ёғочларини жўнатинг.

Nur ilovasida to'liq o'qish →