NUR
1 Тимўтийга 3
1“ Имонлилар жамоатининг етакчиси бўлишга интилган инсон олижаноб ишни орзу қилган бўлади”, деган гап тўғри ва асослидир.
2Дарҳақиқат, бундай олижаноб вазифага тайинланадиган инсон яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор, мулоҳазали, вазмин, одобли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин.
3У майхўр, жаҳлдор, жанжалкаш эмас, балки мулойим, пулпарастликдан йироқ,