NUR
1 Шоҳлар 9
1Бенямин қабиласида Киш деган бир одам бор эди. Киш — Абилнинг ўғли, Абил — Зарорнинг ўғли эди. Зарор — Бахуратнинг, Бахурат — Офиёхнинг ўғли эди. Бенямин қабиласидан бўлган Киш анча обрўли одам эди.
2Унинг Шоул деган ёш, чиройли бир ўғли бор эди. Исроил халқи орасида Шоулдан чиройли одам йўқ эди. Ҳар қандай одамнинг бўйи унинг елкасидан келарди.
3Бир куни Кишнинг эшаклари йўқолиб қолди. Киш ўғли Шоулга: — Хизматкорлардан бирини ёнингга олгин–да, бориб, эшакларни топиб кел, — деди.