NUR
1 Шоҳлар 4
1Бутун Исроилда Шомуилнинг сўзи вожиб эди. Шу орада Филистлар уруш бошлаган эди, Исроил лашкари уларга қарши отланди. Исроил лашкари Эванзор деган жойда, Филистлар эса Офоқ шаҳрида қароргоҳ қурдилар.
2Филистлар Исроил лашкарига қарши саф тортдилар. Жанг бошланди, Филистлар Исроил лашкарини мағлуб қилдилар. Жанг майдонида тўрт мингга яқин Исроил сипоҳлари нобуд бўлди.
3Лашкар қароргоҳга қайтгач, Исроил оқсоқоллари шундай дедилар: — Нима учун бугун Эгамиз бизни Филистларга мағлуб қилиб берди? Эгамизнинг аҳд сандиғини Шилўдан бу ерга олиб келайлик. Аҳд сандиғи бизнинг орамизда борсин, токи бизни ғанимларимизнинг қўлидан қутқарсин.