NUR
1 Шоҳлар 30
1Довуд одамлари билан йўл юриб, учинчи куни ўз шаҳри Зихлахга етиб келди. Бу орада Омолек халқи Нагав чўлига, хусусан, Зихлах шаҳрига ҳам бостириб кирган, Зихлахга ўт қўйиб, шаҳарни талон–тарож қилишган экан.
2Улар бирор кимсани ўлдирмай, у ердаги аёллару ёш–қарини асир олишиб, олдиларига солиб ҳайдаганча, йўлларига қайтиб кетишган эди.
3Довуд одамлари билан у ерга етиб боргач, шаҳарнинг аланга ичида қолганини, хотинлари, ўғил–қизларини асир олиб кетишганини билди.