NUR

1 Шоҳлар 24

1Довуд у жойларни ҳам тарк этиб, Энгедидаги пана жойларда яшай бошлади.

2Шоул Филистларни қувлаб юбориб қайтиб келгач, Довуд Энгеди ёнидаги дашт–чўлларда юрибди, деган хабарни эшитди.

3Шоул одамлари билан Довудни қидирмоққа отланди. Исроилнинг энг сара сипоҳларидан уч мингтасини танлаб олиб, қоялари ва ёввойи эчкилари билан машҳур бўлган жойга кетишди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →