NUR
1 Шоҳлар 22
1Шундан сўнг Довуд у ердан чиқиб, Адуллам шаҳри яқинидаги ғорга қараб қочди. Акалари ва жамики ота хонадони бу ҳақда эшитиб, ўша ёққа — Довуднинг ёнига келишди.
2Эзилган, қарзини тўлашга қурби етмаган, норози одамлар Довуднинг атрофига тўпланишди. Довуд уларга бош бўлди. Унга эргашганлар тўрт юзтача эди.
3Довуд у ердан Мўабдаги Миспах шаҳрига бориб, Мўаб шоҳидан илтимос қилди: “Ижозат беринг, Худо мени нима қилмоқчилиги маълум бўлгунча, ота–онам ёнингизда қолсин.”