NUR

1 Шоҳлар 15

1Бир куни Шомуил Шоулга шундай деди: — Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқи Исроилнинг шоҳи қилиш учун мени сенинг олдингга юборган эди. Энди Эгамизнинг сўзларини эшит.

2Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Исроил халқига қилган ёвузликлари учун Омолек халқини жазолайман. Чунки Исроил халқи Мисрдан чиқаётганда, Омолек халқи уларнинг йўлини тўсиб қўйган эдилар.

3Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, болаю чақа, молидан тортиб қўйигача, туясидан тортиб эшагигача ҳаммасини ўлдир.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →