NUR

3 Шоҳлар 6

1Исроил халқи Миср юртидан чиққанларига 480 йил бўлганда, Сулаймон Исроил тахтига ўтирганига тўрт йил бўлган эди. У ўша йилнинг иккинчи ойида — Зив ойида Эгамизнинг уйини барпо қилишни бошлади.

2Шоҳ Сулаймон Эгамиз учун қураётган уйнинг узунлиги 60 тирсак, энига 20 тирсак, баландлиги 30 тирсак эди.

3Эгамиз уйининг асосий хонаси олдида айвон бўлиб, айвоннинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, эни 10 тирсак эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →