NUR
3 Шоҳлар 22
1Орадан уч йил ўтди. Шу вақт оралиғида Орам билан Исроил ўртасида уруш бўлмади.
2Учинчи йили Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Исроил шоҳи ҳузурига келди.
3Исроил шоҳи аъёнларига деди: — Гиладдаги Рамўт бизники эканини биласизларми? Лекин биз бу шаҳарни узоқ вақтдан буён Орам шоҳидан тортиб олмай, сукут сақлаб келяпмиз.