NUR

3 Шоҳлар 2

1Довуднинг умри охирлаб бораётган эди. У ўғли Сулаймонга шундай деб васият қилди:

2— Энди менинг ҳам умрим охирлаб боряпти. Сен қатъий иродали, мардонавор бўл.

3Эгангиз Худо қўйган талабларни бажар. Мусонинг Тавротида ёзилганидай, Унинг йўлидан юриб, фармон ва амрларига, қонун–қоидалари ва шартларига риоя қил. Шунда нима қилсанг ҳам, қаерга борсанг ҳам, ҳар доим барака топасан.

Nur ilovasida to'liq o'qish →