NUR
1 Солномалар 5
1Рубен Ёқубнинг тўнғич ўғли эди. Аммо у отасининг тўшагини булғагани учун, тўнғич фарзандлик ҳуқуқи Юсуфнинг ўғилларига берилган эди. Шу сабабдан Рубен насабномада тўнғич сифатида рўйхатда йўқ.
2Рубеннинг укаси Яҳудо ака–укалари орасида энг кучлиси бўлиб, йўлбошчи унинг қабиласидан чиқса ҳам, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфники бўлди.
3Рубен тўрт ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми эди.