NUR
1 Солномалар 4
1Яҳудонинг Параз, Хазрон, Карми, Хур ва Шўвал деган ўғиллари бор эди.
2Шўвал ўғли Раёдан Яхат туғилди. Яхатдан Охимай ва Лўҳад туғилдилар. Булар Зорох шаҳри аҳолисининг аждодлари эдилар.
3Холиб хотини Эфратдан Хур исмли ўғлини кўрди. Хур онаси Эфратнинг тўнғич ўғли эди. Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солган эдилар. Хурнинг Этом, Панувал ва Эйзар деган ўғиллари бор эди. Этомнинг Йизрил, Йишмо ва Йидбош исмли уч ўғли ва Хазалейлпўн исмли бир қизи бор эди. Панувал Гадўр шаҳрига, Эйзар эса Хуша шаҳрига асос солди.