NUR
1 Солномалар 2
1Ёқубнинг ўғиллари қуйидагилардир: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Забулун,
2Дан, Юсуф, Бенямин, Нафтали, Гад ва Ошер.
3Яҳудонинг Ғур, Ўнан ва Шело деган ўғиллари бор эди. Бу учала ўғилни унга Канъонлик Ботшува туғиб берганди. Яҳудонинг тўнғич ўғли Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз унинг жонини олди.