NUR

1 Солномалар 13

1Довуд ҳар бир лашкарбоши — мингбоши ва юзбоши билан маслаҳатлашди.

2Сўнг бутун Исроил жамоасига деди: “Шоҳ Шоул даврида биз Худойимизнинг аҳд сандиғига эътиборсиз бўлиб келдик. Борди–ю, сиз буни лозим топсангиз ва бунга Эгамиз Худонинг иродаси бўлса, келинглар, аҳд сандиғини қайтариб олиб келайлик. Бунинг учун бутун Исроил бўйлаб хабар жўнатиб юртдаги жамики қариндош–уруғларимизни шу ерга йиғайлик, ўз шаҳарларида яшайдиган руҳонию левилар ҳам олдимизга йиғилиб келишсин.”

3Бутун жамоага бу таклиф маъқул тушиб, ҳамма таклифга рози бўлди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →